ОКМКда яна янги турдаги маҳсулотлар ўзлаштирилди

17:19 05 Октябр 2022 Жамият
419 0

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида илм фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг самарали механизми йўлга қўйилган. Комбинат олимлари ва мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқот ва изланишлар натижасида ҳар йили янги турдаги маҳсулотлар олинмоқда. Куни кеча комбинатнинг Чирчиқ шаҳрида жойлашган Илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида янги турдаги - композит қотишмалар(металл керамика) - маҳсулотлари ўзлаштирилди. Ушбу қотишмалардан сирпанма подшипникларни тайёрлаш учун фойдаланилади.

Бунинг учун бирлашмада темир кукуни ва молибден карбиди асосидаги композит қотишмалар ишлаб чиқариш участкаси ҳам ташкил этилди.

Айни кунларда молибден карбиди асосидаги ҳамда темир кукуни асосидаги қотишмалар ишлаб чиқарилмоқда.

Молибден карбиди асосидаги қотишмадан тайёрланган подшипник намуналаридан бугунги кунда бирлашма цехларида молибден ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилмоқда. Шунингдек, тайёрланган намуналар синов учун комбинатнинг Иссиқлик электр марказига ҳам юборилди.

Бирлашма тайёрлаган подшипникларнинг афзаллиги шундаки улар узоқ муддат хизмат қилади ва шу ернинг ўзида ишлаб чиқарилиши қулайлиги билан муҳим.

Масалан, доимо ишлатиладиган шарикли подшипникнинг хизмат муддати 1 ойдан ошмаса, бирлашма таклиф қилаётган молибден карбиди асосидаги сирпанма подшипник муддати икки ойдан ошиши таъкидланмоқда.

Эътиборлиси, комбинатда мазкур подшипникка 1 йилда ўртача 1500 дона эҳтиёж бўлиб, 1 дона подшипникнинг нархи 639 000 сўмни ташкил этмоқда. Аваллари ишлатиладиган 1 дона шарикли подшипникнинг нархи эса 954 500 сўм . Бу икки подшипникни нархини солиштирганда 1 йилда комбинат ўртача 473 млн сўм тежашга эришади.

Мазкур янгилик натижасида бирлашмада йилига 15,289 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?