Оилавий боғча ходимларига бюджетдан субсидия электрон тизим орқали ҳисобланади

18:20 04 Август 2022 Жамият
624 0

Архив сурат

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (426-сон, 02.08.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

— бюджетдан субсидиялар ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида автоматик ҳисоблаб чиқилади;

— ходимларнинг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш мобил илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади;

— ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг ойлик давомати рўйхатга олинган тарбияланувчиларга нисбатан 40 фоиздан кам бўлганда, ушбу ой учун бюджетдан иш ҳақи тўланмайди.

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи низомлар тасдиқланди:

— давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчаларни ташкил этиш учун банкларга пул жойлаштириш тартиби;

— нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби;

— оилавий боғчалар тўғрисида;

— кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлардаги боғчалар тарбиячиларининг иш ҳақини қоплаш учун бюджетдан компенсация ажратиш тартиби;

— нодавлат боғчаларни бошқариш ахборот тизими ва “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар рўйхати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер