Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди

Айни дамда Оҳангарон тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари ХIII сессияси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Туманни 2019 йил июнь ойидан бери бошқариб келаётган Абдувоҳид Турдибоев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Абдуллаев Абдурасул Неъматович Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
А. Абдуллаев 1968 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида банк тизимида бир қатор лавозимларда ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — «Ўзбекчорванасл» агентлиги бош директори лавозимида фаолият кўрсатган.
Шодиёр МУТАҲАРОВ
(“Халқ сўзи”)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг