Оҳангарон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

12:24 26 Февраль 2024 Жамият
130 0

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди ва танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади.

Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳар ҳокими лавозимига Ражаббоев Музаффар Эркабоевич номзодини тавсия қилди.

Музаффар Ражаббоев Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг қарори билан Оҳангарон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Музаффар Ражаббоев 1984 йилда Паркент туманида туғилган. Маълумоти олий. 2007 йил Тошкент ирригация ва меллиорация институти, 2014 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси, 2019 йилда Хитой Халқ Республикаси халқаро бизнес ва иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган.

У Қибрай тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги хизматида меҳнат фаолиятини бошлаган. Шунингдек, Юқори Чирчиқ, Паркент тумани ҳокимликларида масъул вазифаларда ишлаган. Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер