Оғир тан жароҳати олган юртдошимиз Ватанга қайтарилди

14:29 24 Январь 2022 Жамият
516 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига Хоразм вилоятидан фуқаро К.Б.нинг Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида оғир тан жароҳати олган турмуш ўртоғи Б.М.ни Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаати келиб тушган.

Мазкур мурожаат аризаси бўйича Aгентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, фуқаро Б.М. 2019 йилнинг май ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россияга кетганлиги, 2021 йилнинг ноябрь ойида баландликдан йиқилиб, умуртқа поғонасидан оғир тан жароҳати олганлиги аниқланди.

Бугунги кунда фуқаро мустақил ҳаракатлана олмаслиги ва меҳнат қилиш қобилиятини йўқотганлиги, даволаниш жараёнини давом эттириш мақсадида Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам сўраган.

Фуқаронинг паспорти яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли Ваколатхона ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Ватанга қайтиш гувоҳномаси комиссия тўловларисиз, қисқа фурсатларда тайёрлаб берилди.

23 январь куни фуқаро Б.М. шифокор назоратида Москва – Тошкент авиарейси орқали Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга олиб келинди.

Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари ва фуқаронинг яқин қариндошлари кутиб олди. Яқин қариндошлари ҳамроҳлигида Хоразмга кузатиб қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер