Оғир тан жароҳати олган аёлга 300 минг рубль миқдорида компенсация ундириб берилди

09:21 27 Июль 2022 Жамият
649 0

Россия Федерациясининг Владимир шаҳридаги колбаса цехида ишлаётган фуқаро Т.Н. бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати олгани ва Ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу масала бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш маркази вакиллари иш берувчи ташкилот раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Олиб борилган музокаралар натижасида масала судгача томонлар ўртасида келишув билан якунланиб, фуқаро Т.Н.га 300 минг рубль миқдорида компенсация ундириб берилиши таъминланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер