Оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев Ўзбекистонга иккинчи олтинни келтирди
Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг ўн биринчи кунги мусобақаларига ҳозиргина оғир атлетика баҳслари якун ясаб берди.
-109 кг вазн тоифасидаги спортчилар баҳсида иштирок этган ҳамюртимиз Акбар Жўраев якунда Олимпия ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди. Ниҳоят медалларсиз ўтган бир неча кунлик нохуш анъанага барҳам берилди.
Даст кўтаришни 193 кг. билан якунлаган Акбар силтаб кўтариш машқида ўз иштирокини 227 кг оғирликдан бошлади. Якунда бу кўрсаткични 237 килогача оширди ва икки курашда 430 кило натижа билан Олимпия ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.
Кумуш медални эса асосий рақиби – арманистонлик жаҳон чемпиони Симон Мартиросян қўлга киритди.
Янги Ўзбекистон халқига Олимпия ўйинларининг навбатдаги олтин медали муборак бўлсин!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг