Оғир атлетика: Турсуной Жабборова — ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони!

15:11 31 Май 2021 Спорт
1585 0

Хабарингиз бор, шу кунларда Тошкентда ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари қизғин давом этмоқда.

Мусобақанинг кечаги кунги баҳслари ҳам вакилларимиз учун омадли келди. Унда қизлар ўртасида -87 кг вазн тоифасида супачага чиққан ҳамюртимиз Турсуной Жабборова ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.

Қувонарлиси, Жабборовага даст кўтариш машқида ҳам, силтаб кўтаришда ҳам тенг келадиган рақиб топилмади. Барча имкониятларидан унумли фойдаланган Турсуной даст кўтариш машқида энг яқин таъқибчисини 18 кг.га ортда қолдирган бўлса, силтаб кўтариш баҳсида 2-ўринни қўлга киритган АҚШ терма жамоаси вакиласи Элизабет Овенсдан нақд 15 кг.га ўзиб кетди. Умумий ҳисобда Турсуной икки курашда кумуш медалга сазовор бўлган рақибасини 33(!) килолик фарқ билан ортда қолдирди ва ҳақли равишда 1-ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Турсуной Жабборова терма жамоамиз ҳисобига яна учта олтин медални қўшиб қўйди.

Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати

Аёллар, -87 кг

1. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 244 (111 + 133) кг;

2. Элизабет Овенс (АҚШ) – 211 (93 + 118) кг;

3. Екта Жамали (Эрон) – 208 (92 + 116) кг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер