Оғир атлетика: Ҳиндистонда ўтаётган Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди
Ҳиндистонда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.
Унда юртдошларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.
-55 кг. вазн тоифасидаги ўсмир қизлар баҳсида иштирок этган Зиёда Худойқулова даст кўтариш машқида 78 кг. билан олтин, силтаб кўтаришда 88 кг. ҳамда икки кураш бўйича 166 кг. билан бронза медалларига сазовор бўлди.
Шунингдек, ушбу вазн тоифасида ёшлар ўртасидаги мусобақада Нигора Абдуллаева даст кўтаришда 80 кг., силтаб кўтаришда 101 кг. ва умумий ҳисобда 181 кг. натижа кўрсатиб, учта кумуш медални қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг