ЎФА Ижроия қўмитаси қарори: терма жамоалар бош мураббийлари энди клубларда ҳам фаолият олиб боришмайди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Aбдусалом Aзизов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ижроия қўмитаси аъзолари ва футбол мутахассислари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2020 йилги ҳисобот Конгрессини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Унда мазкур ҳисобот Конгресси шу йил 19 декабрь куни «Зарафшон» киноконцерт залида бўлиб ўтиши режалаштирилди. Шунингдек, йиғилишда ЎФАнинг Ҳакамлик-инспекторлик қўмитасининг янги таркиби ҳамда ҳудудий футбол ассоциацияларининг 2021 йил учун мўлжалланган намунавий тузилмаси ва харажатлар сметаси муҳокама этилди ҳамда тасдиқланди.
Қолаверса, йиғилишда Ўзбекистон Суперлига жамоалари учун футболчиларнинг жисмоний ҳолатини текшириш, кузатиб бориш каби керакли маълумотларни тақдим этадиган Жанубий Корея компанияси томонидан таклиф этилган “Fitogether” замонавий технологик қурилмасини амалиётга татбиқ этиш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилиш давомида ЎФA Техник директори лавозими вақтинча вакант бўлганлиги сабабли ушбу лавозимга маҳаллий мутахассис Сергей Aрсланов тайинланди. UEFA Assist лойиҳаси доирасида хорижий мутахассис ёрдамида унинг доимий равишда малака оширишини ташкил этиш белгиланди.
Бундан ташқари, турли ёш тоифасидаги Ўзбекистон терма жамоалари бош мураббийларининг терма жамоадан ташқари футбол клубларида ишлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Ижроия қўмитаси аъзоларининг муҳокамаларидан сўнг Ўзбекистон миллий ҳамда U-22, U-19 терма жамоалари бош мураббийларига кейинги мавсумдан фақатгина терма жамоаларда фаолият олиб бориши белгиланди.
Бундан хулоса қиладиган бўлсак, янги мавсумдан бошлаб Вадим Абрамов «Бунёдкор»да, Равшан Ҳайдаров «Сурхон»да, Темур Кападзе эса «Локомотив»да фаолият олиб боролмайди, аксинча бутун эътиборини терма жамоага қаратишади. Бу эса шубҳасиз ўзбек футболининг халқаро мавқеини юксалтиришга хизмат қилади.
Кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам қўмита аъзолари томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилди ва истиқболдаги вазифаларни самарали тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг