Раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади — Шавкат Мирзиёев

16:21 04 Август 2022 Сиёсат
635 0

Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз ҳаёти учун ғоят муҳим масала - давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Президент давлат идораларида «маҳалладан – республикагача» тамойили асосида кадрларни ўстириш тизими жорий қилинишини таъкидлади.

«Биз давлат хизматини маҳаллага тушириш бўйича катта ислоҳотларни бошладик. Ҳар бир маҳаллада – раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлардан иборат яхлит тизим яратилди.

Бундан буён, раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади», деди давлатимиз раҳбари.

Шунинг учун, 1 ноябрдан:

— эски намунадаги «объективка»дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;

— ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.

«Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади», деди Президент.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер