«Очиқ бюджет» доирасида маҳаллалар инфратузилмасига 573 миллиард сўм ажратилади

18:25 08 Февраль 2023 Сиёсат
621 0

Фото: president.uz

Маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш учун Тошкент шаҳрига 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Шунингдек, «Очиқ бюджет» доирасида маҳаллалар инфратузилмасига 573 миллиард сўм ажратилади.

Президент маҳаллаларни ободонлаштириш, тармоқлар, йўллар, сув иншоотларини таъмирлаш ишларига яна қўшимча маблағ ажратилишини таъкидлади.

Шунинг учун шаҳардаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига бюджетдан қўшимча 1 миллиард сўмдан, жами яна 584 миллиард сўм ажратишга қарор қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер