Обуна учун ўтказилган пулларни "туя қилган" МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

10:56 02 Март 2021 Жамият
232 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, Қорақалпоғистон Республикасидаги «Ж» МЧЖ раҳбари жамият ҳисоб-рақамига даврий нашрларга обуна бўлиш учун ўтказилган 622,9 млн сўмни таҳририятларга ўтказмасдан, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги, Жиззах вилоятида эса “G.M.», «Е.Э.» ва “S.S.» МЧЖ раҳбарлари 2021 йилда даврий нашрларга обуна бўлиш учун келиб тушган 501,6 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер