Ободонлаштириш ишларини қониқарсиз олиб борган 12 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди

08:02 11 Ноябрь 2021 Жамият
668 0

Ободонлаштириш ишларини қониқарсиз олиб бораётган 12 туман ҳокимига танбеҳ берилди, деб хабар беради ЎзА.

Президент раҳнамолигида сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда «Яшил Макон» миллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича вазифалар ижроси кўриб чиқилди.

Бир нарсани аниқ айтиш керак: вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари уч кун давомида ўз ҳудудидаги халқ билан мулоқот қилиб, ҳар ойда Президент ва Сенат олдида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот беради, — деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда мазкур лойиҳани амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида фаол иштирок этаётгани, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида бу борадаги ишлар анча ортда қолаётгани таъкидланди. Қўшработ, Каттақўрғон, Тамдин, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музробод, Ғузор, Китоб туманларида ҳалигача кўчат экиш бошланмаган.

Бинобарин, мазкур туманлар ҳокимлари жазоланади, тегишли вилоятлар раҳбарларига уларга нисбатан интизомий чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Белгиланган режалар ижроси учун масъул вазирликлар, тармоқ ва корхоналар раҳбарлари зиммасига юклатилганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Бундан ташқари, ҳар бир ташкилот, туман ва маҳаллаларда икки кун муддатда дарахт экиш жадвалларини тасдиқлаш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?