«Обод қишлоқ» учун ажратилган маблағлар мақсадли сарфланганми?

Қибрай тумани Салар шаҳарчаси Бойжигит маҳалласида бир неча минг киши истиқомат қилади. 2019 йилда ушбу ҳудуд «Обод қишлоқ» дастурига киритилган эди. Унга кўра маҳаллада жойлашган 34-сонли мактабгача таълим муассасасини капитал таъмирлаш жараёнига 527 миллион сўм ажратилган. Шундан 477 миллиони қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланадиган идора ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
2019 йилнинг учинчи чорагида бошланган таъмирлаш ишлари охирига етказилмай ташлаб кетилган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, яқинда мактабгача таълим муассасаси ва унинг атрофидаги ҳудуд муҳандис-техник коммуникацияларини янгилаш мақсадида ҳажмдор қувурлар ётқизиш учун қазилган катта ўрага яқинда «Тез ёрдам» машинаси ичидаги бемор ва тиббиёт ходимлари билан бирга қулаб тушган.
Шундан сўнг аҳоли томонидан қувурлар йўл ёқасига олиб қўйилиб, қазилган жой ўраб қўйилган. Лекин ўра йўл муюлишида жойлашгани боис ҳам машиналар, ҳам пиёдаларга хавф туғдирмоқда.
Мазкур ҳолатдан хабар топган халқ депутатлари Қибрай туман кенгаши депутати Дониёр Юсупов Олий Мажлис Сенати аъзоси Малика Кадирхановага мурожаат қилди.
Таъкидлаш жоизки, парламент юқори палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ўртасидаги ҳамкорлик тизимли йўлга қўйилган бўлиб, маҳаллий вакиллик органлари депутатлари аҳоли муаммоларини ҳал қилишда биринчи навбатда ҳудудларга бириктирилган сенаторларга мурожаат қилади. Албатта, биргаликда олиб борилаётган ишлар натижасида кўплаб масалаларга қисқа фурсатда ечим топилмоқда.
Жумладан, маҳаллий Кенгаш депутатининг ушбу мурожаати ҳам сенатор М.Кадирханова томонидан назоратга олиниб, халқ вакиллари билан биргаликда муаммо жойига чиқиб ўрганилди. Мазкур объект учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар тақсимланиши, уларнинг сарфланиши, бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан Қибрай тумани ҳокимлигига мурожаат қилинди. Масала сенатор назоратига олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг