ОАВлари давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиши мумкин

12:03 12 Август 2022 Сиёсат
370 0

Иллюстратив фото

Эндиликда «Лицензия» ахборот тизими орқали «Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида»ги гувоҳнома олиш мумкин.

Давлат хизматини кўрсатувчи субъект:

— Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари.

Мурожаатлар қабул қилинади:

– «Лицензия» АТ - license.gov.uz;

– ЙИДХП – my.gov.uz орқали;

Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Бепул

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Даврий босма нашрлар — 3 750 000 сўм (БҲМнинг 12,5 баравари);

теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар, Ахборот агентликлари — 4 500 000 сўм (БҲМнинг 15 баравари);

маҳсулотлари Интернет глобал ахборот тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень, алманах, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) — 150 000 сўм (БҲМнинг 50 фоизи);

асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек, таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари — 750 000 сўм (БҲМнинг 2,5 баравари);

реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари — 7 500 000 сўм (БҲМнинг 25 баравари).

Аризани кўриб чиқиш муддати: 10 кун

Рухсатноманинг амал қилиш муддати: Чекланмаган

Маълумот учун: Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган оммавий ахборот воситалар рўйхати 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер