Нурсултон Назарбоевнинг икки куёви йирик давлат компаниялари раҳбарлигидан кетди — ОАВ

18:00 15 Январь 2022 Дунё
585 0

Фото: asiaplustj.info

«KazTransOil» АЖ бошқаруви раиси Димаш Досанов ва «QazaqGaz» Миллий компанияси АЖ бошқаруви раиси Кайрат Шарипбаев ўз лавозимларидан озод этилган. Бу ҳақда КазТАГ ахборот агентлиги ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

«Дўсанов ва Шарипбоевни ишдан бўшатиш тўғрисида қарор директорлар кенгаши томонидан қабул қилинган», дейилади манбада.

Ушбу маълумотни «Самрук-Казина» жамғармаси ҳам расман тасдиқлади.

«QazaqGaz» Миллий компанияси бошқарув кенгашининг 2022 йил 14 январдаги қарорига мувофиқ К. К. Шарипбаев тақдим этган аризасига асосан «QazaqGaz» Миллий компанияси АЖ бошқаруви раиси лавозимидаги, «KazTransOil» АК директорлар кенгашининг 2022 йил 14 январдаги қарорига мувофиқ Д. Г. Досанов тақдим этган аризасига асосан «KazTransOil» АК Бош директори (бошқарув раиси) лавозимидаги ваколатлари муддатидан аввал тугатилди», дейилади жамғарма хабарида.

Досанов Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоеванинг турмуш ўртоғи ҳисобланади. 

Шарипбоев эса Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоева турмуш ўртоғи ҳисобланади. Аммо уларнинг тўйи ҳақида ҳеч қаерда расман хабар берилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?