Нурота туманида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Фото: Халқ сўзи
Сўнгги йилларда тиббиётдаги ислоҳотлар самараси унинг моддий техник базасини мустаҳкамлашга ва кадрлар салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Пировардида эса мураккаб операцияларни туман марказларида амалга ошириш имконияти яратилмоқда. Навоий вилоятининг Нурота туманида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг малакали мутахассислари иштирокида ўтказган мураккаб жарроҳлик операциясини ҳам шулар сирасига киритиш мумкин. Унда икки нафар беморнинг сон ва елка суякларини блокловчи юқори технологик амалиёт бажарилди.

— Ушбу амалиётни ўтказишни тақозо этган омил қўшма шикастланиш деб аталиб, автоавария ва ишлаб чиқаришда олинган жароҳатлар натижасида юзага келади, — дейди травматолог Лазиз Амонов. — Бу шикастланишда беморларнинг аҳволи ўта оғирлашиши, узун найсимон суяклар, чаноқ суяклари ёки умуртқа поғонасининг мураккаб синишлари кузатилиб, бу мураккаб операция юқори технологияни талаб этади. Кейинги уч-тўрт йилда ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланиши Навоий вилоятининг ҳам периферик ҳудудлари — Зарафшон, Хатирчи ва Қизилтепа туманларида қўшма шикастланиш бўлимлари очилган ва бугун улар қаторига Нурота тумани ҳам қўшилмоқда.
Мазкур турдаги жарроҳлик амалиёти кам инвазивлиги, яъни амалиёт ўтказилган беморда асоратларнинг кам учраши, ногиронликдан асраш каби самарадорлик, бу эса ўз навбатида инсоннинг эрта фаол ҳаётга қайтишига сабаб бўлади.

— Бир ҳафта олдин ўғлим оғир автоаварияга учраб, энди уни қаерга олиб борсак, деган ташвишда эдик, — дейди Ҳусниддин Бегашов. — Мана табиб ўз оёғи билан келиб, ўғлимизни қўлимизга қайтариб берди.
Хуллас, энди нуроталиклар ушбу турдаги амалиётлар учун даво истаб, вақт ва маблағ йўқотиб марказга боришлари шарт эмас. Ушбу юқори технологик амалиёт Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали мутахассислари билан “устоз-шогирд” анъанасини сақлаб қолган ҳолда Нурота туман тиббиёт бирлашмасида доимий ўтказилиши йўлга қўйилади.
Операция ўтказилган беморларга келсак, айни пайтда улар шифокорлар назоратида бўлиб, ўзларини яхши ҳис қилишмоқда.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг