Нуробод ва Ургут туманларида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.D.” фермер хўжалиги раҳбари С.Р. чорва молларни сотиб олиш ва чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига сотиб олинган 1 250 бош қўйларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 124,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “W.G.” МЧЖ раҳбари О.С. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 5 млрд сўм кредитнинг бир қисмини бошқа кредит қарздорлиги учун йўналтириб, 2,3 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг