Нурмат Отабеков Ўзбекистон 12 та вакцина ишлаб чиқарувчи давлатга расман мурожаат қилганини маълум қилди

20:56 23 Июль 2021 Жамият
772 0

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистон бошқа давлатлардан ҳам коронавирусга қарши вакцина олишга уринганини маълум қилди.

«Хитойда айнан биз эмланаётган вакцина билан 100 миллиондан кўпроқ аҳоли эмланган. Ҳозирда дунёда вакцина ишлаб чиқармоқчи бўлган давлатлар 170 га яқин. Лекин бугунга қадар дунё миқёсида 14 та вакцинани фавқулодда ҳолатлар бўйича қўллашга рухсат берилган. Улардан фақат 6 тасига ЖССТ тавсия берган.

Ўзбекистон 12 та вакцина ишлаб чиқарувчи давлатга расман мурожаат қилган. Бутун дунёда вакцинага эҳтиёж жуда юқори бўлганлиги учун ишлаб чиқариш жараёнлари қуввати етмаяпти. Ўзбекистон ҳозирда қўлланилаётган вакциналардан ташқари бошқа вакциналарни ҳам мамлакатга олиб келиш бўйича ҳаракат қиляпти.

Вакцина ишлаб чиқараётган давлатларнинг имкониятлари ошиши билан бизда ҳам вакциналарнинг сони ва тури кўпайиши мумкин», деди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?