Нурафшонда сессия бўлиб ўтмоқда
Нурафшонда Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг 42-сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу яқинда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Зойир Мирзаевнинг биринчи сиёсий йиғинидир.
Ҳудуднинг барча ҳокимликлари, идоралари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этаётган бугунги тадбирда Ўзбекистон Республикаси «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддасини ижросини таъминлаш бўйича маҳаллий Кенгашларда бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида, хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш, 2021 йил учун тасдиқланган «Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш» дастури ижросини ўрганиш каби ўндан ошиқ масалалар муҳокама қилиняпти.
Сессия вилоятнинг келгуси ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим жараённи бошлаб беради. Чунки вилоятнинг янги раҳбари бугунгача аҳоли билан ўтказган барча мулоқотларида ислоҳотларни жадаллаштириш, камчилик ва нуқсонларни тезда бартараф этиш борасида амалий натижаларни илгари сурмоқда.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг