Собиқ вазир Нурафшон шаҳрига ҳоким бўлди

10:06 15 Январь 2021 Сиёсат
891 0

Айни пайтда Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 24-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими Рустам Холматов нутқ сўзлади.

Рустам Холматов Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига Салиев Музаффар Холдорбоевич номзодини тавсия этди.

Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан муҳокамалардан сўнг, Салиев Музаффар Холдорбоевич Нурафшон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири эди.

Сессия ишида, шунингдек, Нурафшон шаҳри ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари бошқа ишга ўтгани муносабати билан шу лавозимга Усмонов Шерзод Роббимович тайинланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?