Нукуслик эркак фарзанди учун 2,2 млрд сўм алиментни олдиндан тўлади
Фото: Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати
Нукус шаҳрида яшаётган фуқаро фарзанди учун 13 йиллик алиментни олдиндан тўлаб, рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси (МИБ) матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қарздор А.Б. Нукус шаҳри МИБ бўлимига келиб, фарзанди учун алиментларни олдиндан тўлаш истагини билдирган.
«Шунда давлат ижроси томонидан қарздорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 808-сонли қарорига мувофиқ фарзанди вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаши мумкинлиги тушунтирилган ва келгуси 13 (ун уч) йил давомида тўлаши лозим бўлган алимент пуллари ҳисоблаб чиқилган бўлиб, у 2 миллиард 270 миллион 812 минг сўмни ташкил этган», — дейилади хабарда.
Фуқаронинг собиқ турмуш ўртоғи ушбу сумма — 2 млрд сўмдан ортиқ алиментни олганини тасдиқлаган.
МИБ маълумотига кўра, бу — ҳозиргача алимент тўлаш бўйича қайд этилган энг йирик сумма ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида Тошкентдаги эркак ҳам фарзанди учун 1,8 млрд сўм алимент тўлаб, шунга ўхшаш рекордни қайд этган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг