Нукусда қўл жанги бўйича профессионаллар ўртасида халқаро турнир якунланди
Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Халқаро турнирга дунёнинг турли мамлакатларидан келган профессионал спортчиларга қарши ҳамюртларимиз ишончли жанглар олиб боришди.
Хусусан, -55 кг вазн тоифасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси, жорий йилги Жаҳон чемпионати ғолиби Мафтуна Қувондиқова россиялик рақибаси Диана Саадуллаева устидан ишончли ғалабага эришди.
-60 кг вазнда эса ИИВ ходими, Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионати совриндори Шаҳбоз Турсунов россиялик спортчи Арсен Мутачаевга қарши рингга чиқди ва унда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди.
-65 кг вазн тоифасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси, Халқаро турнирлар совриндори Нурпейс Карлибаев озарбайжонлик спортчи Руслан Маммадовни мағлубиятга учратди.
-70 кг вазнда ИИВ ходими, Жаҳон чемпиони Олим Нормуродов Украина терма жамоаси аъзоси Евгений Мкртчан устидан ғалаба қозонди.
-75 кг вазн тоифасида яна бир Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси, Халқаро турнирлар ғолиби Шерзод Жуманазаров Камерундан ташриф буюрган спортчи Тонлеу Нгуефак устидан ишончли ғалабага эришди.
Ниҳоят +75 кг вазнда ИИВ ходими, Жаҳон чемпионати совриндори Жаҳонгир Жумаев ҳам белоруслик рақиби Юрий Бубачкинни мағлуб этди.
Нуфузли Халқаро мусобақада ғолибликни қўлга киритган барча спортчиларимизни самимий муборакбод этиб, уларга келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг