«Нукус» полигонида ҳокимлар ва давлат идоралари раҳбарлари ҳарбий кўникмаларини оширди

Фото: Халқ сўзи
«Нукус» умумқўшин полигонида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида ҳарбий йиғин ўтказилди.
Йиғиннинг очилиш маросимида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Фарҳоджон Шерматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Санъатбек Салаев ҳамда йиғинга жалб этилган шахсий таркиб иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ушбу йиғинлар «Халқ ва армия – бир тану, бир жон» деган эзгу ғоянинг амалий ифодаси экани, Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторларнинг ҳамкорлиги самарадорлигини янада оширишдек эзгу мақсадга хизмат қилишини таъкидладилар.
«Нукус» полигонида тантанали кутиб олинган йиғин қатнашчилари аскарлар ётоқхонасига жойлаштирилди. Уларга ҳарбий кийим тарқатилиб, кун тартиби таништирилди.
— Йиғин давомида ҳарбийча ҳаётга анчагина мослашиб олдик, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири ўринбосари Тажетдин Мадиреймов. — Дам олиш, овқатланиш, ўқув машғулотлари – барчаси ҳарбийларнинг кун тартиби асосида ўтказилди. Гуруҳларга бўлиниб, кўргазмали машғулотларда иштирок этдик. Унда қудратли ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, хусусан, ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, ўқдонларни ўқ-дори билан тўлдириш, қуролни ўқ отишга тайёрлаш, мўлжалга олиш ҳамда тактик ҳаракатлар билан жанговар жуфтликда белгиланган тўсиқлардан ўтиб, позицияни эгаллаш борасидаги кўникмаларимизни оширдик.
Таъкидлаш жоизки, ушбу йиғинни ташкил этиш ва ўтказиш учун Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан «Нукус» умумқўшин полигонида барча шарт-шароитлар муҳайё этилиб, бир қанча ўқув ва машғулот нуқталари ташкил қилинди. Йиғин доирасида ҳар бир иштирокчи жанговар тайёргарлик элементларини шахсан бажариб, ўқотар қуроллардан нишонларга қарата амалда ўқ отиши ҳамда жанговар техникаларни бошқариши белгиланди.
Тадбир доирасида қорақалпоғистонлик ва хоразмлик ҳамкасблар учун ўзаро мусобақалашиш имконияти ҳам яратилди. Арқон тортиш, тош кўтариш, пичоқ улоқтириш бўйича ўтказилган беллашувлар якуни бўйича дўстлик ғалаба қозонди.
Ғ. Отажонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг