Норвегия Украинани ҳаво мудофааси тизимлари билан таъминлаш бўйича коалицияга қўшилди

18:01 07 Март 2024 Дунё
226 0

Фото: president.gov.ua

Норвегия Украинани ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимлари билан таъминлаш бўйича халқаро коалицияга қўшилди. Бу ҳақда Германия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

“Украина учун кучли сигнал: Норвегия ҳам ҳаво ва ракетага қарши мудофаа қўшма коалициясига қўшилди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Халқаро коалицияга Германия ва Франция бошчилик қилмоқда. Унинг мақсади Украинанинг ҳаво мудофаасини кучайтиришдир.

Шу йилнинг 6 март куни “Bloomberg” агентлиги Европа Иттифоқи Украина учун 800 минг снаряд сотиб олиш учун зарур бўлган барча нарсаларни деярли тўплагани ҳақида хабар берди. Ўқ-дорилар бир неча ҳафта ичида Киевга юборилиши мумкин.

Шу йилнинг февраль ойида Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Игор Жовква Норвегия Ташқи ишлар вазирлигининг Украина бўйича махсус вакили Кристиан Сисе билан учрашганди. Мулоқотда сиёсатчилар ўз мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама хавфсизлик келишувини муҳокама қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?