Норбоева, Сайфуллаев, Умаров: 6 нафар сенатор «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди

02:07 28 Апрель 2021 Жамият
722 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони таъсис этилган эди.

Куни кеча ушбу мукофот билан тақдирланганлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида 6 нафар Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳам бор. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров биринчи даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?