Норбоева бош прокурордан озиқ-овқатлар нархи назорати бўйича изоҳ сўради

21:32 23 Апрель 2021 Жамият
1123 0

Бугун Олий Мажлис Сенатининг 14-ялпи мажлисида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ҳисобот берди.

Йиғилишда Сенат раиси Танзила Норбоева бош прокурордан озиқ-овқатлар нарх-навоси назорати масаласида изоҳ сўради.

«Ҳозир бизни ижтимоий тармоқлар орқали аҳолимиз тўғридан-тўғри кўриб ўтиришибди. Сенаторларимизга, давлат раҳбариятига шундай бир тавсия бўляптики, ёғ-мой саноатини ишлаб чиқариш соҳасини назоратга олиш ва озиқ-овқат бўйича нарх-навони ошиб кетмаслигини қатъий назоратга олиш сўраляпти. Билишимча, бу бўйича прокуратура ҳам иш олиб боряпти» дея бош прокурордан изоҳ сўради Сенат раиси.

«Тўппа-тўғри, бу борада муҳтарам Президентимизни ва ҳукумат раҳбарининг аниқ режалари асосида биз Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан бевосита биргаликда ўсимлик ёғи аҳолимизга узлуксиз етказиб бериш ва уларнинг нархларини барқарор сақлаш бўйича тегишли ишларни олиб бормоқдамиз. Биз бу борада ҳукуматга аниқ таклифимизни бердик. Бош вазирни ўзи билан гаплашганимизда яқин кунларда амалий ишлар амалга оширилиб улар нархларини барқарорлаштириш чоралари кўрилади», деди Ниғматилла Йўлдошев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?