Ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилаётган маданий бойликлар тўхтатиб қолинди

16:18 13 Октябр 2021 Жамият
210 0

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Даут ата» чегара пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётган юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган икки тарафлама очиладиган 3 дона ўйма нақшли гужум дарахтидан ясалган эски ёғоч эшиклар бор эканлиги аниқланди.

Ўрганишлар натижасида автотранспорт воситасига юкланган мазкур ёғоч эшиклар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши ман этилган маданий бойликлар сарасига киритилгани маълум бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармаси бадиий экспертиза бўлими томонидан санъатшунослик экспертиза хулосасига кўра, бу ўйма нақшли эшиклар Бухоро ва Хива усталари томонидан ХIХ асрда ишланган ва ҳозирги кунда тарихий ва музей аҳамиятига эга маданий бойлик ҳисобланади.

Ҳозирда ушбу маданий мерос Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейига топширилган. Юқорида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?