Ноқонуний дарахт кесганлик учун жарима 5 баравар кўп ундирилади

Фото: Иллюстратив cурат
Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.
Мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда ҳуқуқбузарларга:
мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга;
дарахтлар ва буталарни кесиш ва шикастлантириш билан етказилган зарар учун ундириш суммалари 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Дарахтлар ва буталарни кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишни назарда тутувчи кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳукумат фармойишлари, баённомалар, ёзма топшириқлар, идоравий ҳужжатлар, ҳокимларнинг кўрсатмалари ва қарорларини қабул қилиш қатъиян тақиқланади.
Шунингдек, мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилади.
Бунда:
даражаси пасайтирилган қурилиш-пудрат ташкилотлари 1 йил мобайнида рейтинг баҳосини кўтариш имконидан маҳрум бўлади;
даражасини пасайтириш имкони бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари 1 йил муддатга қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингидан тўлиқ чиқариб ташланади.
Аҳоли томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Давлат экология қўмитасининг махсус ахборот тизимига ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм)га тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг