Ноқонуний бензин сотган «заправка» жаримага тортилди
Андижонда давлат қиёслов кўригидан ўтмай бензин сотган «заправка»га нисбатан жарима қўлланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.
Инспекциянинг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Балиқчи тумани «Эски Марказ» МФЙда жойлашган «О.Г.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Маълум бўлишича, ушбу АЁҚШаги ёқилғи тарқатиш устунларининг навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддатига амал қилинмасдан истеъмолчиларга Аи-80 маркали автобензин сотилаётганлиги аниқланди.
Текширув якунида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонунининг 43-моддасига кўра, ушбу АЁҚШга нисбатан реализация қилинган 10 302 литр автобензин қийматининг 50 фоизи – 42,8 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Аввалроқ Жиззах вилоятида аҳолига сифатсиз нефть маҳсулотларини сотаётган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасига нисбатан чора кўрилгани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг