“Мен жамиятнинг тўлақонли аъзосиман”

11:21 21 Октябр 2021 Жамият
157 0

Фото: Истам Иброҳимов / Халқ сўзи

3 -Бухоро сайлов округи, вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Бухоро вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган “Мен жамиятнинг тўлақонли аъзосиман” мавзуидаги тарғибот қатнашчилари ана шу саволга атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирда сўз олган округ сайлов комиссияси аъзоси Қаҳрамон Турсуновнинг таъкидлашича, имконияти чекланган фуқароларнинг Президент сайловида эмин-эркин иштирок этишлари учун зарур барча шароит яратилган. Хусусан, кўзи ожизлар сайлов бюллетенини тўлдириш учун брайль алифбоси асосида тайёрланган трафарет орқали овоз берадилар. Сайловолди ташвиқотига оид телекўрсатувлар имо-ишора тили ва субтитр ёзувида берилаётгани, босма нашрлар брайль алифбосида ҳам тайёрланаётгани маълум қилинди.

 

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?