Ногиронлиги бўлган сайёҳлар учун қулай инфратузилма яратиш бўйича “тўсиқсиз туризм” дастури тасдиқланган

13:22 20 Февраль 2024 Жамият
71 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Ногиронлиги бўлган сайёҳлар учун қулай инфратузилма яратиш бўйича “тўсиқсиз туризм” дастури тасдиқланган.

Мутасаддиларга маданий мерос, музей ва концерт-томоша объектида бундай одамларга қулай шароитларни яратиш, меҳмонхоналардаги ўринларни ногиронлиги борларга мослаштириш топширилди.

Ногиронлиги бор сайёҳлар учун транспорт, меҳмонхона, маданият объектлари ва зиёратгоҳларга ҳафталик ва ойлик махсус чегирмалар бериш графиги тасдиқланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?