Ногирон фарзанди бор ходимларга солиқ имтиёзи қўлланилади

17:07 15 Февраль 2023 Жамият
282 0

Фото: Архив сурат

Ходим қуйидаги ҳолларда солиқдан қисман озод этилади:

— болалигидан ногирон бўлса;

— доимий парвариш талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаса.

Бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ўзгариб туришига ҳам эътибор қаратиш лозим.

Масалан, ҳозирда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920000 сўмни ташкил этишини ҳисобга олсак, юқоридаги тоифага тушадиган ходимнинг 3 млн сўмлик даромадининг 1 702 800 сўм қисмидан 12 фоиз даромад солиғи ундирилади, яъни 920000x1.41=1297000 сўм.; 3000000-1297000=1702800 сўм.

Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси асосида берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер