Нодирбек Абдусатторов «ChessKid Cup-2023» турнири Гранд финалига йўл олди

15:51 25 Май 2023 Спорт
663 0

Хабар берганимиздек, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов онлайн тарзда ўтказилаётган «ChessKid Cup-2023» турнирида иштирок этмоқда.

Кеча, 24 май куни Абдусатторов турнирнинг 1-дивизиони финалида нидерландиялик Жорден ван Форестга қарши дона сурди. Қора доналарда ўйин ўтказган ҳамюртимиз 2,5:1,5 ҳисобида рақибини доғда қолдиришга муваффақ бўлди ҳамда турнирнинг Гранд финалида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Мукофот жамғармаси 2 000 000 доллардан иборат бўлган «Чампионс Champions Chess Tour ChessKid Cup-2023» онлайн турнири 27 майга қадар давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер