Нишонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди

16:16 31 Август 2021 Жамият
738 0

Жорий йилнинг 30 август куни соат 14:00 ларда Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Пахтакор МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-89 автомобиль йўлининг 18-километрида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Р.Ш. бошқарувидаги "Cobalt“ русумли ҳамда ҳайдовчи, 1959 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги ”Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада, "Cobalt" русумли автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нишон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?