Никита Рафалович Тайюан Гран-присида кумуш медалга сазовор бўлди
Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақаси якунланди. Бугун турнирнинг сўнгги кунида кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович кумуш медалга сазовор бўлди.
+80 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз мусобақа давомида Тунис, Хитой, Хорватия, Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратди. Бироқ финалда россиялик Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Владислав Ларинга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан тугатди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг