Нигерияда хавфли инфекция тарқалмоқда: қурбонлар сони 171 кишига етди

00:52 20 Сентябр 2022 Дунё
792 0

Иллюстратив фото

Нигерия ҳукуматининг инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларига қарамай, мамлакатда Ласса иситмасидан вафот этганлар сони 171 кишига етган. Бу ҳақда Нигерия Касалликларни назорат қилиш маркази маълум қилди.

Ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида айтилишича, жорий йил бошидан бери 917 та ҳолатда Ласса иситмаси билан касалланиш ҳолати тасдиқланган. Шунингдек, 6,660 шубҳали ҳолат қайд этилган. Фақат 5 — 11 сентябрь кунларида саккиз кишида инфекция аниқланди ва бир киши вафот этди. Мамлакатнинг 25 штатидаги 774 та тумандан 102 тасида касалликнинг камида битта эпизоди қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Ласса иситмаси аренавируслар оиласидан Ласса вируси келтириб чиқарадиган ўткир вирусли геморрагик касалликдир. Инфекция одатда Мастомис туркумига мансуб каламушларнинг ахлати билан ифлосланган озиқ-овқат ёки уй-рўзғор буюмлари билан алоқа қилиш орқали юқади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер