Нидерландияда фаст-фудларни тақиқлаш бўйича ҳаракатлар бошланди

11:08 03 Сентябр 2021 Дунё
675 0

Нидерландиядаги бешта йирик шаҳар маъмурияти семизликка қарши курашиш мақсадида овқатланиш жойларида фаст-фудларни тақиқлаш бўйича ҳуқуқий ҳаракатларни бошлаган. Бу ҳақда NL Times хабар берди.

Гап Амстердам, Гаага, Роттердам, Утрехт ва Эде шаҳарлар ҳақида кетмоқда. Ушбу ҳудудлар раҳбарлари мамлакатнинг соғлиқни сақлаш, фаровонлик ва спорт бўйича давлат котиби Пол Блокхейсга шу бўйича расмий хат йўллашган. Унда фаст-фуд ресторанлари сони ошишини тўхтатиш сўралган.

Аммо бу мурожаатни амалга ошириш қийинлиги айтилмоқда.

«Овқатланиш бу шахсий танловдир. Муниципалитет ва ҳукумат бу масалага атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун билан таъсир ўтказа олмайди», — дейди Амстердам университети доценти Анника де Рюйтер.

Соғлиқни сақлаш, фаровонлик ва спорт вазирлиги эса ҳудудлар билан биргаликда озиқ-овқат таркибини соғломлаштириш бўйича ишлар олиб борилишини маълум қилган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?