Немис эпидемиологи пандемияни бошланишига оид шов-шувли фикрларни айтиб ўтди

Айни пайтда бутун дунёга Италия шимолида мутацияга учраган коронавирус штамми кенг тарқалмоқда ва айнан шу штамм пандемияга сабаб бўлган.
Худди шундай фикрларни немис эпидемиологи Александр Кекуле илгари сурмоқда. Унинг таъкидлашича, бунга ҳеч ким жиддий эътибор бермаган.
Европада ҳеч ким инфекция хавфига жиддий аҳамият қаратмади. Шу боис ҳозир Италия шимолида коронавируснинг мутацияга учраган тури бутун дунёга кенг тарқалиб кетган.
«Глобал пандемиянинг отилиш нуқтаси Италия шимолида», дейди мутахассис.
Унинг таъкидлашича, инфекция билан зарарланганларнинг 99 фоиздан кўпроғида айнан шу штамм аниқланмоқда. Шу билан бирга, Кекуле "Covid-19" (SARS-nCov-2) вируси биринчи марта Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бўлганини инкор қилмаган.
Эпидемиологнинг таъкидлашича, бир неча ҳафта давомида Италияда коронавирус тарқалиши сезилмаяпти ва бу уни мутацияга учраганидан ва одамларга яхши мослашганидан дарак беради.
Кекулега кўра, коронавирус хавфи ҳақидаги огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдирган европаликлар жиддий хатога йўл қўйган.
«Ҳеч ким таҳдидни жиддий қабул қилмади», дейди мутхассис.
Шифокор Германия ҳукуматини ҳам қаттиқ танқид қилди. Вирусологларнинг пандемиянинг иккинчи тўлқини яқинлашиши ҳақида бир овоздан огоҳлантирганига қарамай расмийлар бунга тайёргарлик кўрмаган.
"Covid-19" қўзғатувчиси каби вирусларнинг тарқалиши, айниқса, совуқ мавсумда тезлашади", дейди Кекуле.
Пандемияси бошлагандан бери дунёда ушбу инфекция билан зарарланганлар сони 60 миллион нафардан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ одам мазкур вирус асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг