Нега Тошкент шаҳрида айрим тақсимлаш марказлари ёпилмоқда?

АОКАда ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:
— Ҳозирги вақтда Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирусга қарши курашишда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида очилган айрим марказлар («Атлас», «Ёшлик») вақтинчалик ёпилди.
Тақсимлаш марказларининг ёпилиш сабабларидан бири — коронавирусга чалинган беморлар сони камайгани билан боғлиқ.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида тақсимлаш марказларининг ёпилиши, пойтахтда, умуман мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашганини англатади.
Тўғри, кўплаб мамлакатларда коронавирус кенг тарқалмоқда, кўплаб давлатлар иккинчи тўлқиндан азият чекмоқда. Бу бизни ҳушёрликка чақириши лозим. Шунга кўра, бугунги кунда давлат ва барча манфаатдор вазирлик, идоралар эпидемиологик вазиятни назорат қилиш бўйича ишлар олиб боришмоқда ва касаллик динамикаси ошганда ёпилган объектлар қайта тезкор равишда очилади.
Бундан ташқари, мамлакат шифокорлари ва олимлари пандемия даврида коронавирусга чалинган беморларни самарали даволаш бўйича катта тажриба орттиришди, шунингдек, касбий маҳоратларини ҳам оширишди.
Шунингдек, коронавирусга беморларини даволашга ихтисослашган барча мавжуд марказлар зарур ётоқ-ўринлари, тиббиёт ускуналари ва дори воситалари билан таъминланган, шунингдек, малакали тиббиёт ходимлари ҳам бириктирилган. Марказлар ёпилган тақдирда ҳам ушбу таъминотлар сақланиб қолинади. Такрорий тўлқинда ушбу марказлар ва ресурслар аҳолига қайта юқори малакали ёрдам кўрсатиш учун тикланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг