Нега пенсиялар аҳолига ўз вақтида етиб бормайди?

10:14 24 Ноябрь 2020 Жамият
97 0

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти соҳасидаги мурожаатлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қисқа 11-40 рақамли «Ишонч телефони» фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 март рўйхатдан ўтган «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенционерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисида»ги Йўриқнома 10-бандига асосан Халқ банки филиали томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар уларни етказиб бериш (топшириш)нинг тасдиқланган жадвалига асосан ҳар ойнинг йигирма еттинчи санасига қадар узлуксиз етказиб берилади (топширилади), деб белгиланган.

Аммо доим ҳам мазкур қоидага риоя этиляптими?

Мисол учун, Андижон вилояти, Асака туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Мнинг 2020 йил 26 октябрь куни Пенсия жамғармаси «Ишонч телефони»га октябрь ойи пенсияси берилмаганлиги бўйича мурожаат қилган.

Мурожаат ўрганилганда фуқаро Х.Мнинг 2020 йил октябрь ойи тўлов рўйхатига чиқарилган ва Халқ банкининг сайёр кассаси ходими томонидан 2020 йил 9 октябрь куни тўланганлик тўғрисида маълумот киритган, бироқ тўлаб берилмаган.

Пенсия жамғармасига мурожаат қилганидан кейин фуқаронинг қонуний пенсия тўлаб берилиши таъминланди.

Жамғарма матбуот хизматининг маълум қилишича, пенсионерга пенсия тўлови кеч тўлаб бериш ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва АТ «Халқ банки» Бошқарувига тегишли чора кўриш бўйича хат юборилди.

"Юқоридагиларга асосан, жойларда пенсия ва нафақаларни етказишда кеч тўлаб бериш ҳолатлари, етказиб беришда хизмат ҳақи талаб этиш, тўлиқ миқдорда берилмаслик ёки тўловлардан чегириб қолиш ёки бошқа ҳолатлар аниқланса фуқаролардан Пенсия жамғармасининг 1140 рақамли «Ишонч телефони»га мурожаат қилишларини сўраймиз" дейилади ушбу хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?