Расмий статистикада берилган ўлимлар сони билан реал ҳаётдаги ўлимлар сони ўртасида тафовут бор — Оқилов

Бугун бўлиб ўтаётган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов нима учун коронавирусга оид ўлимлар бўйича расмий статистика камайтирилиб кўрсатилаётгани, барча ўлим ҳолатлари ҳам айтилмаётгани ҳақидаги саволга изоҳ берди.
“Расмий статистикада берилган ўлимлар сони билан реал ҳаётдаги ўлимлар сони ўртасида тафовут бор. Масалан, илгари қўлида ҳеч қандай таҳлил (тест) натижаси бўлмаган беморларни Covid-стационарларда қабул қилмасдик, уларни оддий шифохоналарга юборар эдик. Лекин ҳозирги стратегиямиз бўйича таҳлил натижаси бўлмаса ҳам, уни кутиб ўтирмасдан худди коронавирусга чалинганда қилинадиган давони олиб бориш кераклиги ҳақида буйруғимиз бор.
Лекин минг афсус, уйида даволанишга ҳаракат қилиб, кейин оғир аҳволда олиб келинган беморлар 1-2 кун ётиб, кейин вафот этадиган бўлса ва келган пайтда қўлида таҳлил (тест) натижаси бўлмаса, яъни клиникада таҳлил олиниб, тасдиқланмаган бўлса, улар статистикада коронавирусдан ўлган деб ҳисобланмайди, пневмония бўлиб ҳисобланади. Таҳлил натижаси билан тасдиқланганларгина коронавирус статистикасига тушади. Балки шунинг учун ҳам тафовут бўлиши мумкин”, - деди Ҳабибулло Оқилов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг