Нефтда миллиардлаб номаълум вируслар аниқланди — Хитой олимлари ҳайратда

18:25 24 Ноябрь 2020 Дунё
222 0

Хитойлик олимлар нефть қудуқларида ўрганилмаган кўплаб қадимий вирусларни топишди, деб хабар қилди Спутник The South China Morning Post газетасига таяниб.

Олимлар бу бактериялар қандай қилиб ёнувчан суюқликка тушиб қолганини билмайди.

Тадқиқотга кўра, бир миллилитр нефтда 400 миллион вирус мавжуд. Уларнинг тахминан 1 фоизи (100 дан ортиқ) герпес қўзғатувчиси бўлиб, улар тирик хўжайинсиз яшай олмайди.

Шеньяндаги Хитой Фанлар академиясининг амалий экология институти профессори Чжан Иннинг сўзларига кўра, касаллик қўзғатувчилари қадимги ер ости организмидан келиб чиқиши эҳтимолдан йироқ. Тахминан, вируслар ташқи дунёдан тушиб қолган бўлиши мумкин.

Айрим янги турдаги герпес ҳайвонларга ҳам, одамларга ҳам юқиши мумкин. Баъзи вируслар терида яра ва пуфакчаларни келтириб чиқаради, бошқалари эса асаб тизимининг бузилиши каби жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

«Номаълум турларнинг улуши анча юқори бўлиши мумкин. Тадқиқотимиз — фақат биринчи қадам», — деди Чжан.

Айни пайтда мутахассислар вирусларни ўрганишни давом этмоқда, улар одамлар учун «янги коронавирус»га айланиши мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилишяпти.

Нефть тадқиқотлари тасодифан бошлангани йўқ. Хитойда ёнувчан моддаларга бўлган талабнинг ошиши сабабли кўплаб тажрибалар ўтказилмоқда. Бундай усуллардан бири — хом нефтга бактерияларни қўшиш.

Кўпинча микроорганизмлар мойли суюқликка тушиши биланоқ нобуд бўлди. Олимлар бу ҳодисанинг сабабини аниқлашга қарор қилишди: натижада бактерияларни йўқ қиладиган жуда кўп номаълум вируслар аниқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?