“Нефтчи” яна Суперлигада

10:21 08 Октябр 2021 Спорт
589 0

Фарғонанинг “Нефтчи” футбол жамоаси ҳисобида ўндан ортиқ чемпионлик, кумуш медаллари бор. “Нефтчи”нинг Осиё қитъаси мусобақалари, мамлакатимиз миллий терма жамоасига иқтидорли футболчилар етказиб бериш борасидаги ютуқлари ҳам эътирофга лойиқ.

Лекин, афсуски, кейинги йилларда жамоа ишида силжиш кузатилмай, суст ўйинлари билан ўз мухлисларини ранжитиб келаётган эди. Бир неча мавсум элитага қайтишга уринган жамоа ниҳоят ушбу шарафли вазифани уддалади.

Ўзбекистон Про лигасининг 20-тур баҳслари доирасида Ғиждувонда Бухоронинг “Нурафшон” жамоаси билан беллашган “Нефтчи” рақиб устидан 4-1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди ва муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер