Нефть қувури портлаб кетди. Қурбонлар кўп


Нигериянинг жануби-шарқидаги Абия штатида нефть қувурининг портлаб кетиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 60 нафарга етди.
Бу ҳақда Reuters хабар берди. Фожиа нефт қувурига етарли даражада техник хизмат кўрсатилмагани оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкинлиги айтиляпти.
Ушбу мамлакат фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлиги мувофиқлаштирувчиси Эванс Угонинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли портлаш ҳақида расмийларни огоҳлантириш ўрнига қувурдан оқиб чиқаётган нефтни йиғиб олишга уринган. Оқибатда улар келиб чиққан олов исканжасида қолиб кетган.
“Фожиа қурбонлари нефть қувурида ҳосил бўлган тешикдан оқиб чиқаётган нефтни уларни ёнғин ўраб олмагунча йиғишган”, - дейди Уго.
Айни пайтда нефть қувури атрофида назорат кучайтирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг