Наврўз байрами арафасида Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича қўшимча “Афросиёб” поезди қатнови йўлга қўйилади

18:31 14 Март 2022 Жамият
943 0

Яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йил 19 — 26 март кунлари Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича қўшимча “Афросиёб” поезди қатнови йўлга қўйилади.

Президентимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда ички йўналишлардаги йўловчи поездлари 2022 йил 21 — 23 март кунларида қуйидаги тариф қисмидан киритилган байрам чегирмалар мавжуд:

— пенсионарлар, ногиронлар, 1941 — 1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан — 50%;

— олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан — 15%;

— оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан — 15%;

— бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) чиптанинг тариф қисмидан — 15%;

— “Афросиёб” тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан — 10%.

Маълумот ўрнида: имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер