«Наврўз» аҳлининг ўттиз йиллик орзуси ушалди

Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини «Очиқ бюджет» ахборот порталида йўлсозликка доир лойиҳаси билан овоз тўплаш жараёнида ғолиб бўлди. Шу тариқа маҳалла аҳлининг ўттиз йиллик орзуси амалга ошди: қисқа фурсатда 1 млрд. 19 млн. сўм маблағ эвазига узунлиги 2,5 километр ички йўлларга асфальт ётқизилди.
— Маҳалламиздаги ички йўллар кўп йиллардан бери ёзда чанг, қишда лой бўлиб, аҳолига катта қийинчилик туғдираётган эди, — дейди «Наврўз» МФЙ раиси Мансуржон Иномов. — Президентимизнинг бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қарорлари биз учун айни муддао бўлди. Кўчаларимизни асфальтлаш борасида билдирган таклифимиз ғолиб бўлиб, бу борадаги муаммоларимиз барҳам топганидан беҳад мамнунмиз.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг