«Навоийуран»: ҳамкорлик географияси янада кенгаймоқда

Фото: Халқ сўзи
Президентимизнинг жорий йил 14 июлдаги «2022-2030 йилларда «Навоий уран» давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида мазкур йирик қувватнинг мавжуд захираларни кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга оширишда “Nurlikum mining” Ўзбекистон-Франция қўшма корхонаси иштирокига ҳам эътибор қаратилган.
Мазкур қарор доирасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни белгилаш, шу кунгача амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларни муҳокама этиш мақсадида “Nurlikum mining” МЧЖ Бош директори Фредерик Герин бошчилигидаги делегация «Навоийуран»га ташриф буюрди.
Қўшма корхона делегацияси Шимолий ва Жанубий Жингелди майдонлари бўйича “Nurlikum mining” томонидан амалга оширилган қидирув натижалари, мавжуд уран захиралари ҳамда уларнинг халқаро стандартларга мувофиқ тақдим қилиниши бўйича маълумот берди.
— Мулоқотда қўшма корхона иштирокидаги инвестицион лойиҳаларни амалга оширишнинг 2025 йилгача бўлган «йўл харитаси» кўриб чиқилди, — дейди «Навоийуран» ДК Бош директори Ж. Ҳасанов. — Шунингдек, аниқланган захиралар майдонларида бирламчи ишлаб чиқариш тажрибаларини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама этилди. Бундан ташқари “Orano mining” ва “Nurlikum mining” корхоналарининг ўзаро ҳамкорликдаги вазифаларига эътибор қаратилиб, таклифлар ўртага ташланди.
Таъкидлаш жоиз, юқорида қайд этилган қарор ижросини таъминлаш йўлида «Навоийуран» ДК томонидан ўтган уч ой ичида АҚШ, Япония, Австралия, Германия каби мамлакатларнинг етакчи компаниялари билан музокаралар олиб борилди.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг