Навоийдаги шифохоналарда аҳвол қандай? — мониторинг натижалари

14:09 21 Ноябрь 2020 Жамият
612 0

Жорий йилнинг 2 — 25 ноябрь кунлари Ўзбекистон истеъмолчи ҳуқуқлари жамиятлари федерацияси томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича кузатув мониторинг ишлари йўлга қўйилган.

Бунда ишчи гуруҳ томонидан истеъмолчиларга ёнилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотларининг ўз вақтида етказиб берилиши, шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, таълим муассасалари, маданият ва спорт объектларини куз-қиш мавсумига қай даражада тайёр экани ва уни амалга оширилиши керак бўлган тадбирларни назорат қилиш кўзда тутилган.

Бу борада турли вилоят ва чекка ҳудудларда ҳам бу каби ишлар сезиларли даражада олиб борилмоқда. 

Хусуcан, Навоий вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан вилоятда жойлашган соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганиш ишлари олиб борилганида, иситиш тизимидаги носозликлар аниқланди.

Шунингдек, шифохоналардаги ёзув партаси синиқ, стол-стуллар, хона жиҳозлари эса абгор аҳволда. Эшик ва дераза ромлари синган, қишда дераза тирқишидан совуқ кирмаслиги учун целлофандан фойдаланилади. Бундан ташқари, ёнғин хавфсизлик чоралари кўрилмаган, ўт ўчириш мосламалари билан тўлиқ жиҳозланмаган.

Боз устига, канализациядаги носозлик, ўз вақтида олиб кетилмаётган чиқинди уюмларидан чиқаётган қўланса ҳид атрофни ўраб олган. Шу ўринда бир савол туғилади, нега соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарлари бунга беэътиборлик қилишмоқда? Буни ким назорат қилади? Бу эса бизга қоронғу...

Омборхона кўздан кечирилганда бу ерда кўмир сақлаш учун етарли шароит яратилмагани, берилган кўмир эса талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди. 

Хулоса шундайки, соҳада муаммоли масалалар ҳалигача ечимини кутмоқда. Уни бартараф қилишга ҳаракат қилишяпти, албатта. Балки, бу ерда занжирнинг бизга кўринмас ҳалқалари бордир?

Муаммо борлигини кўрсатиш билан иш битмайди. Уни бартараф этиш учун эса аниқ таклифлар зарур.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан умумлаштирилган маълумотнома тайёрланиб, камчиликларни зудлик билан бартараф этиш кўзда тутилган.

Ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, амалга оширилган ишлар мониторинги жорий йилнинг 25 ноябрига қадар Федерация марказий аппаратига тақдим этилиши кўзда тутилган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?